Боғланиш учун маълумот
Лойиҳа
Блоглар
Hit-Parad
/ Оқилбек /
Dasturlar haqida fikrlaringiz
/ Акмал Мирзо /
Излаш
  
Ижодий гуруҳ - Бобур Акмалов
Бобур Акмалов
Ёзувлар: 5
Мулоҳазалар: 0

Профиль
Савол бериш
Фотогалерея
Мавзулар
08.09.2009 йил

Жаҳонга машҳур тўп афсунгарлари ўзларига рақам танлаб олишлари ва имкон қадар профессионал фаолиятлари якунига қадар ана шу рақам остида тўп суришга ҳаракат қилишларини кўп кузатганмиз. Бу қоидага бошқа жамоага ўтганларида ҳам амал қиладиган, Ҳатто янги клуб билан битим тузиш асносида шартнома шартларидан бири сифатида ўзлари танлаган рақамни талаб қилишадиган юлдузлар замонавий футболда етарли.

01.09.2009 йил

Мустақилликнинг илк йилларидаги миллий чемпионатларимиз ёдингиздами? Мен эслайман. Ўша йиллар “Пахтакор” ва “Нефтчи”нинг гегемонлигида ўтгандек таассурот қолдирган бўлса ҳам, аслида ундай эмасди. “Темирйўлчи” (ҳозир йўқ), “Наврўз” (ҳозирги “Андижон”), “Нурафшон” (ҳозирги “Бухоро”), “Косонсойчи” (ҳозир йўқ), “Сўғдиёна” жамоалари исталган клубни ер тишлата олардилар. “Пахтакор”нинг Косонсойда Синелобовнинг голи туфайлигина шармандаликдан қутулиб қолгани, “Нефтчи”нинг “Нурафшон” билан баҳсларда қанчайин қийинчиликларга дуч келиши, “Сўғдиёна” Тошкентга ташриф буюриб, пахтакорчилар дарвозасига 3 та гол уриб кетиши... Эҳ-ҳе, роса ажойиб дамлар эди...
Мулоҳазалар: 1
25.08.2009 йил

Футбол аллақачонлар оддий ўйин даражасидан-да юксакроққа кўтарилгани ҳеч кимга сир эмас. Бу «катта қозон»да тобора кўпроқ соҳа вакиллари «қайнашмоқда». Ўз сармоясини футболга сарфлаётган бизнесменлар, турли компаниялар кўпайиб боряпти. Ҳозирда футболга «пул тикканлар» қаторидан жой олиш анча нуфузли бўлиб қолди. Чунки айнан футбол майдонида югураётган йигитлар турли брендларни жаҳонга реклама қилишда бош роллардан бирини ижро этишяпти.

12.02.2009 йил

Ўзбек футболи сўнгги йилларда бироз бўлсада ривожланганини ҳеч ким инкор этма олмаса керак. Майли, миллий чемпионатимизда иккитагина клуб гегемонлик қилаётган бўлсин, майли, миллий терма жамоамиз ЖАР 2010 йўлида муваффақиятсиз одимлаётган бўлсин, майли ёшлар футболи ҳали-ҳануз кўнгилни ғашлар даражада бўлсин. Лекин барибир футболимиз ривожланиш йўлига ўтиб олганини инкор этмаслик керак. Бир клубнинг сўнгги 6 йилликдаги гегемонлигига чек қўйилиши, унга рақобатчи клубнинг футболга ката сармоялар кирита бошлаши, Федерация ҳам аввалгидан кўра самаралироқ ишлай бошлагани бу гапларимга асос бўлиб хизмат қилса ажаб эмас. Жадаллик билан рифожланмаётганимизнинг сабаблари эса етарли. барча сабабларни дастурхон қилиб ўтирмаймиз. Чунки биз ЙЎЛНИНГ БОШИДА турибмиз. Демак, ҳали ҳаммаси олдинда. 
Мулоҳазалар: 3
12.02.2009 йил

Футбол нима? Футбол бу дин, ирқ, ёш, жинс танламайдиган, қизиқишлар, фикрлар, қарашларни ўз ичига олган ўйин, спорт тури, гўзаллик ва ҳ.к. Кўчада иккита тош қўйиб, чанг-тўзонга беланиб, қаро терга ботиб югураётган болакай ҳам, бирор спорт залини ижарага олиб, қоринни йўқотиш ва озиш учун ҳаллослаётган амалдор ҳам, ҳашаматли ўйингоҳда, минглаб фанатлар кўз ўнгида тер тўкаётган профессионал ҳам биргина мақсад сари – гол уриш ва жамоаси ғалабаси учун тўп суради. 
Мулоҳазалар: 2

Об-ҳаво
Выбрать город


Веб-камера
Сўровнома

Опросы

Кунига қанча вақтни интернетда ўтказасиз?

© 2000-2011, ORIAT Dono
Телефон: 225-54-54
E-mail: