Мана, радиостанциямизнинг янги сайти ҳам ишга тушди. Сўнгги ойлар давомида “Ориат-Доно” серверида катта ўзгаришлар амалга оширилди. Табиийки, янги қўшимча имкониятлар пайдо бўлди, хизматлар тури кенгайди. Эндиликда «FM 106,5 – Файзли радио» шиори остида фаолият юритувчи радионинг веб-сайти нафақат шунчаки саҳифа, балки марказлашган янгиликлар манбаи ҳамдир. Эндиги фаолиятимизда асосий эътиборни информацион соҳага қаратамиз. www.oriatdono.uz сайтида сиз дунёда содир бўлган ва бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор, онлайн режимида маълумот олишингиз мумкин бўлади. Шунингдек, юртимиз ҳаётига оид янгиликлардан ҳам бохабар бўлиб турасиз. Сайтга ташриф буюрувчилар шунингдек, ҳар бир бошловчининг блог-кундаликларидаги мулоҳазалардан ҳам баҳраманд бўлишлари мумкин. Сайтимизга хуш келибсиз!