«ORIAT-Доно» қандай радио?
«ORIAT-Доно» - бу мусиқий-информацион радио бўлиб, ўзбек тингловчиларининг кенг аудиториясига мўлжалланган. Mусиқа ва ахборот нисбати: 70% х 30%.
«ORIAT-Доно» қайси радиотўлқинларда фаолият олиб боради?
«ORIAT-Доно» радиоси дастурларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида FM 106.5, Фарғона водийсида FM 102,4 тўлқинлари орқали тинглаш мумкин.
«ORIAT-Доно» қачон фаолият бошлаган?
«Oриат Доно» радиостанцияси Ўзбекистонда FM тўлқинлари орқали биринчи марта 2000 йилнинг 17 декабрида эфирга чиқди.
Радионинг «ORIAT-Доно» деб аталишида қандай ҳикмат бор?
Радиостанциянинг номланиши рамзий маънога эга бўлиб, ижодий жамоанинг ўзига хос шиорини акс эттиради. «ORIAT» ўзбек тилида қадр-қиммат, ор-номус тушунчаларини ифодаласа, «Доно» донишмандлик истифодасидир.
«ORIAT-Доно»: Таржимаи ҳол
«ORIAT-Доно» аввал-бошданоқ юқори талаблар асосида иш юрита бошлади. Бу эса барча жабҳада, техник жиҳозлардан тортиб мутахассисларни танлашгача ўз аксини топди. Эфирга чиқишдан бир йил олдин жиддий танлов асосида саралаб олинган радионинг бўлажак ходимлари нафақат мамлакатимиздаги шу соҳанинг етакчи мутахассислари, шунингдек хориждан таклиф қилинган мутахассислар кўмагида махсус ўқув машғулотларига жалб етилди.
«ORIAT-Доно» эшиттиришларининг 60 фоизи давлат тилида, қолган қисми хорижий тилларда эфирга узатилган. Радиостанция таркибида ахборот хизмати, креатив ҳизмати, дастурлаш гуруҳи, овоз ёзиш студияси ва эфир бошловчилари гуруҳи каби бўлимлар мавжуд. Қисқа вақт мобайнида «Утиные истории», «Ваши новости», «Tақдир», «Янги ҳаёт», «Tонг юлдузи», «Вечером в 9», «Рандеву», «Mагия вкуса», «Kараван истории» сингари эшиттиришлар мухлислар эътиборини қозонди.
Вақт ўтиши билан «ORIAT-Доно» радиостанциясининг имкониятлари ҳам кенгая борди. 2000 йилда ўйланган ғоя асосида 2002 йилнинг 5 январида иккинчи халқаро канал — «Oриат FM» радиосини ишга туширишга муваффақ бўлинди . Бу канал орқали эшиттиршлар рус ва истиқболда инглиз тилларида узатилиши назарда тутилган эди. Шу кундан эътиборан, «ORIAT-Доно» радиоси ўз эшиттиришларини куну тун фақат ўзбек тилида эфирга узатадиган бўлди. Шунга мувофиқ қиёфасини ҳам миллийлаштиришга бел боғлади.
«ORIAT-Доно» радиосининг мусиқий услуби қандай?
«ORIAT-Доно» радиоси NHR (National Hit Radio) форматида фаолият кўрсатади. Ротация ва нисбатлар: Қайноқ хитлар — 40%, олтин шлягерлар — 40%, бошқа композициялар — 20%. Mиллий ва шарқона мусиқа нисбати: — 90% миллий, 10% шарқона. Mусиқий қаторнинг янгиланиши: ҳар 1,5 ойда. Радионинг мусиқий қатори шу жиҳати билан 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган тингловчилар аудиториясини қамраб олади.
«ORIAT-Доно» радиосининг асосий хусусиятлари нима?
Керакли ахборотни ўз вақтида узатиш, турли жанрдаги мазмунли эшиттиришлар тайёрлаш, бадиий сайқаллар билан эфирнинг ўзига хослигини таъминлаш. Ҳар соат бошида (7:00 дан 22:00 гача) янгиликлар (республикамиз ва хорижий давлатлар иқтисодий ва маданий жараёнларига тааллуқли хабарлар) узатилади, спорт хабарлари ва об-ҳаво маълумотлари, турли мавзулар ва жанрларга мансуб мусиқий-информацион, кўнгилочар ва интеллектуал эшиттиришлар, шунингдек, маънавий-маърифий, ижтимоий рукнлар мунтазам бериб борилади. Ижодий гуруҳ малакали мутахассислардан ташкил топган. Радиостанциянинг техник таъминот даражаси Россия ва Eвропанинг илғор FM-радиостанциялариникидан андоза олган. Шунингдек, радиостанцияда замонавий жиҳозланган “ORIAT - Records” овоз ёзиш студияси ҳам фаолият кўрсатмоқда.
|