|
|
 | Исм: | bahodir |
| Исм: | Баҳодир Мағдиев |
| Рўйхатга олинган сана: | 12 августа 2008 г. |
| Ёзувлар сони: | 3 |
| Мулоҳазалар сони: | 0 |
| Мавзулар |
Ўзим ҳақимда: Сиз билган ва билмаган каминаи камтарин Баҳодир Мағдиев.
1971 йил 4-Август Арслон буржида Тошканти азимнинг Яккасарой туманидаги 12-туғруқҳонада 3700 грамм бўлиб йиғлаб туғилганман. 1989-1991 йилларда ҳарбий хизматни Беринг оролида ўтаганмиз. 1993-1998 йиллар М.Уйғур номидаги Санъат институтининг мусиқали драма курсини тамомладим. Шу йилдан ҳарбий идоралар тизимида юрт хизматига шай бўлдик. 2000 йилдан “Ёшлар” радиоканали бошловчиси, 2002 йилдан бери “Ориат Доно” радиосида фаолият олиб бормоқдамен. Ҳазил мутойиба, жонон улфатлар, яҳши дастурхон, яхши еб-ичишни яхши кўраман. Бўйим 178 см, вазним 70 кг, пойабзалим 42 миди, Валлоҳу-алам, эллигинчи размер, тўртинчи рост костюм-шим лоппа-лойиқ келади. 56 гардишли тоза мўйнали телпак йиғлаб кўришади.
Биздек бир фақир бошловчи ҳақида «Тасвир», «Даракчи», «Санам», «Медиа-плюс» газета ва журналлари, Mashhur.uz портали, ЎзТВ орқали маълумотлар берилган. Сиз билган дастурлар «Халфана», «Посанги», «Ориат-шоу», «Гули-гулига», «Йигитчилик», «Қарс икки қўлдан», «Кўзгу» каби дастурларнинг муаллифидурмиз.
Кичкинагина оиламиз, кичкинагина қора қозонимиз, битта чойгум-у, учта пахта гулли тилла ҳали югурилган пиёламиз бор. Меҳмонга келувчилар ўзлари билан ошхона анжомларини олиб келишлари даркор, йўқса “Тулки ва турна” масалидаги ҳолат рўй бериши мумкин. Наҳорда сутчиларимизни “Свежий молоко!..” ҳайқириғидан уйғонаман. Қаерда уч-тўрт сўм унадиган жой бўлса, шунга уннаб кетамиз.
Хуш кўрадиган таомларимиз: зираланган, қазили ҳўл норин, яна сермайиз, серсабзи тўй оши, сели оқиб турган жигар кабоб, пичоқ урганда тарс ёриладиган тарвузу қовун, қолгани ҳимматингизга боғлиқ. Албатта, тўй-ҳашамда нафақат ўртани, четланиям хўп оборамиз. Ҳамиша мухлисларимизга манзур бўладиган, қулоқларига ёқадиган дастур тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Шиорим - ўзбегим хонадони уй ҳашаридан, тўй ҳашамидан бўшамасин, пулила кўп бўлсин, чироғиз, сувиз ўчмасин, юқоридаги қўшниз сув тоширмасин, бировга қарз берсангиз, муддати келганда албатта сўранг, бу сизни пулингиз. Муҳими тану жонингиз соғ бўлсин, пешона тери билан топган пулингизга барака берсин. Мени топиш унчалик қийин бўмайди. Душанбадан жумага қадар, пешиндан хуфтонгача “Ориат-Доно”дан топасизда, қариндош.
Сизга ҳурмат билан Баҳодир Мағдиев.
|
|
Выбрать город
|
|
Опросы | |
|