|
|
 | Исм: | oqilbek |
| Исм: | Оқилбек |
| Рўйхатга олинган сана: | 12 августа 2008 г. |
| Ёзувлар сони: | 5 |
| Мулоҳазалар сони: | 0 |
| Мавзулар |
Ўзим ҳақимда: Ассалому алайкум муҳтарам юртдошлар! Камина Оқилбек Ҳаитов 1985 йил 8 мартдан сакраб, 21 мартдан 10 кун олдин Тошкентда дунёга келганман. Чақалоқлигимда жудаям беозор, роса уйқучи бўлганман (Ҳозир ҳам шундай). Болалик йилларимда электр жиҳозлари билан ўйнашишни яхши кўрардим, э ишонаверинг анча-мунча радио-телевизорни қолаверса дазмол, совутгични “тузатганман”. Яҳши уста нимадир ортиради – деганларидай, нуқул у-бу нарса тузатсам, нимадир ортиб қоларди. Ўспиринлик йилларимда ёзги таътил пайтлари ўзимча ҳали инсониятга маълум бўлмаган таомларни ўйлаб топардим, хуллас пишир-куйдирниям боплардим. Яна шу билан бир қаторда мусиқага, шеъриятга жуда қизиқардим, аниқ эсимда: ошқовоқни иккига бўлиб, қуритиб ҳаттоки тор ясаганман ва ўзимча ҳофиз бўлиб ашула айтардим. 6 ё 7-синфдалигимда тушликкача мактабда, кечки пайт эса пойтахтимиздаги овоз ёзиш студиясида таронанинг яралиши, шунингдек созга сўз ёзиш сирларини ўрганганман. Шеърият соҳасида истеъдодли шоир Бобур Умаров керакли кўрсатмаларни берганлар. Муҳриддин Холиков, Мавлуда Асалхўжаева, Бону, Достон Убайдуллаев, Даврон Эргашев, Абдулла Қурбонов, Толиб Кулиев, Абдурашид Йўлдошев каби хонандалар қандай қўшиқ ёзишларини зимдан кузатганман, мен учун бу жараён жуда қизиқарли эди. 81-ўрта мактабнинг 9-синфини тугатиб, 2001 йилда тиббиёт коллежида тиш техниги соҳаси бўйича ўқидим. 2002 йилда коллеж ҳудуди учун “радиоузел” ташкил этилди ва унда бошловчи, мусиқа муҳаррири бўлиб фаолият юритдим. Мазкур коллежни қизил дипломга битирдим-у, айтарли бу соҳада ишламадим. 2004-2005 йиллар давомида ҳарбий ҳизматда, Фарғонанинг Марғилонида йигитлик бурчини адо этдим. 2006 йилда автомобил йўллари олийгоҳига грант асосида қабул қилиндим. (Ҳозиргача мазкур олийгоҳда таҳсил олмоқдаман).
Ўтган йиллар мобайнида ёшлигимдаги орзуимга эришиш истаги билан бирга шоу-бизнес, мусиқа оламига бўлган қизиқишим ортиб борди ва 2006 йил 16 октябрь, душанба куни
“Ориат Доно” радиосига ўз овозимни ёзиб қолдирдим. Орадан 1-2 ҳафта ўтар-ўтмас, мени радиога чақиришди. Биринчи кундан эфир ортидаги жараёнларни Дилором Отахонова, Зайнаббегим Юнусова, Акмал Мирзодан ўргана бошладим. Баҳодир Мағдиев билан илк бор табриклар саҳифасида эфир олиб бордим. Ҳа, қачонлардир “Ориат Доно” радиосини тингловчи сифатида эшитардим ва юқоридаги бошловчилар билан фаолият юритишни ич-ичимдан орзу қилардим, буни қаранг-ки, орзуим рўёбга чиқди... Eтказганга шукр. Айни дамда мени ушбу мавқега келишимга ўз ҳиссаларини қўшган, қўшиб келаётган устозларим: Боҳодир Мағдиев, Дилмурод Авазов, Зайнаббегим Юнусова, Акмал Мирзо, Ирода Исмоилова, Олимжон Турдибоев, Дилором Отахонова, Жамшид Назаров, Бобур Акмалов, Абдулмалик, Eгор Цой ва раҳбаримиз Ирина Полищукга ўз ташаккуримни билдириб қоламан.
Юртимиз равнақи йўлида хизмат қилаётган, инсонларга қайси соҳада бўлмасин, яхшилик улашаётганларга ишингиз ҳамиша бароридан келсин, қолаверса, хонадонингиздан меҳр-оқибат, қут-барака, тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик аримасин, дейман.
|
|
Выбрать город
|
|
Опросы | |
|