Боғланиш учун маълумот
Лойиҳа
Блоглар
Hit-Parad
/ Оқилбек /
Dasturlar haqida fikrlaringiz
/ Акмал Мирзо /
Излаш
  
Информация о пользователе
Исм:zaynabbegim
Исм:Зайнаббегим Юнусова
Рўйхатга олинган сана:12 августа 2008 г.
Ёзувлар сони:0
Мулоҳазалар сони:0
Мавзулар

Ўзим ҳақимда: Ҳа, ўзим ҳақимда гапиришни жуда яхши кўраман, шунинг учун интервью беришни яхши кўрсам керак. Айтганча, бу машҳурларга хос хислат экан. Лекин одамлар танимасдан аввал хам, ўзим ҳақимда гапиришни ёқтирардим, балки шунинг учун ҳам машҳурликка интилгандирман. Очиғини айтганда, гап машҳурликда эмас, балки бу ҳаётда олдингга қўйган мақсадга эришишда, жамиятда керакли инсон бўлишда.. Чунки ҳеч ким бўлмасанг, ҳеч кимга керак эмассан, дарвоқе, бу менинг шиорим. Шу пайтгача эришганларимнинг ҳаммаси учун ота-онамдан миннатдорман. Мени ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаган, ўз вактида хатоларимни тузатиб турган, тўғри йулга бошлаган айнан улар. Озми-кўпми ҳаётий тажрибамдан тушундимки, ота-онанинг ақлли, зиёли бўлиши фарзанд учун катта давлат ва омад экан. Ўрта мактабни аъло баҳоларга битиргач, Низомий номидаги педагогика университетининг инглиз тили факультетига ўқишга кирдим. Олийгоҳда бакалавр босқичини тамомлагач, шу ерда ўқитувчи бўлиб ишладим. Бир йилдан сўнг Ўзбекистон Миллий Университетининг хорижий филология факультетида таҳсил ола бошладим. Айнан шу кезлари, "Ориат Доно" радиосида бошловчилар танлови ўтказилаётганини эшитиб, омадимни синаб кўрдим ва ризқимни шу ердан топдим. Устозим, таниқли радиобошловчи Лазиза Азиззоданинг юмшоқ қамчилари остида радио мактабида тарбия топдик. (Айтишларича, ёмон булмадик). Устозга кўп нарса боғлиқ экан, улардан миннатдорман. Буёғи ўзингизга аён, 22 дан ортиқ турли-туман йўналишдаги дастурлар яратишга муваффақ бўлдим. Дастурларим мен учун жуда қадрли бисот. Худди бойлигини мақтангандек, дастурларим билан мақтанишни яхши кўраман, бу ҳам Аллоҳ берган иқтидор-да, а лаббай…? Дастурлардан ташқари, мен учун яна бир Аллоҳнинг каромати, 2006 йил 17 февраль куни оқил бир инсонга турмушга чиқдим. 2007 йил 23 февралда Мумтозбегим исмли кизалоқнинг онаси бўлдим. Беҳисоб шукр. Осмони мусаффо, 4 фасли мужассам гўзал диёрда, севимли касбим, садоқатли мухлисларим, қадрдон ҳамкасбларим бор экан, тану жоним, яқинларим соғ экан - бахтлиман… Худо ҳоҳласа. Майлида кимгадир ёқса-ёқмаса, уларга қўшилиб йиғлашармидик. Биз бахтли бўламиз, Худо ҳоҳласа, Худо ҳоҳламаса, учрашармидик...

Савол йўлланг
Исм:
E-mail:
Шаҳар:
Хабар:
Код:
Об-ҳаво
Выбрать город


Веб-камера
Сўровнома

Опросы

Лотереядан ютуқ чиқишига ишонасизми?

© 2000-2011, ORIAT Dono
Телефон: 225-54-54
E-mail: